Валюта маблағини сотиш бўйича бухгалтерия ўтказмалари
Саволнинг ID си: 11543
А корхона Б корхонага қўшиб олинди. 5210 ҳ/р-да валюта маблағи мавжуд эди. Бироқ, МИБ томонидан А корхона (тугатилаётган, Б корхонага қўшилаётган) валюта хисобракамига қўйилган инкассо топшириқномасига асосан маблағ ечиб олинди. Маълумки, бундай ҳолларда валюта маблағи МИБ томонидан валюта биржасига сотувга берилади. Бироқ, ушбу жараён содир бўлгунча ҳуқуқий ворис “Б” корхона ўз ҳисобракамидан (сўмда) мазкур қарздорликни ихтиёрий равишда сўндирди. Кейинчалик А корхонанинг ҳисобракамига валюта биржасида сотилган валюта маблағи миллий валютада келиб тушган. Топшириш далолатномасида 5210 ҳ/р-да акс эттирилган ушбу сумма хозирда мавжуд эмас, яъни у сотилган ва сўмда, ижро йиғими чегирилган ҳолда 5110 ҳ/р-га келиб тушган.
Валюта маблағини сотиш бўйича юкоридаги ҳолатда бухгалтерия ўтказмаларини батафсил тушунтириб беришингизни сўраймиз?
Экспертларнинг жавоблари: