Ходимга берилган фоизли қарз шартномаси буйича ўтказмалар
Саволнинг ID си: 11807
Корхона ходимига фоизли қарз шартномасига асосан, йиллик 16% ҳақ тўлаш шарти билан қарз берди. Қарз шартномасига асосан, қарзнинг асосий қисми ҳамда фоизлар ходимнинг иш ҳақидан ойма-ой ушлаб қолинади. Маълумки, СК156-моддасига асосан, фоизли даромадлардан тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинади. Аммо бизнинг ҳолатда ходим томонидан тўловлар амалга оширилмайди, балки ойлик иш ҳақидан ушлаб қолинади. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқни ҳам корхона тўлашига тўғри келади.
Бунда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаларини беришга қарор қилдик:
Дт4720 Кт5110 (қарз берилиши),
Дт4830 Кт9530 (%ли даромад ҳис),
Дт9810 Кт4830 (тўлов манбаидаги 10% солиқ акс эттирилиши),
Дт4790 Кт6430 (қарз олувчининг солиқ мажбурияти),
Дт6710 Кт4790,4720 (ойликдан ушланмалар),
Дт6430 Кт5110 (солиқ сўндирилиши).
Юқоридаги ҳолатда солиқ мажбуриятларининг корхона томонидан шундай тартибда тўланиши ва бухгалтерия ўтказмалари тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари: