Хатолик тузатилса, ЯИТ ҳисоботи қайта топшириладими?
Саволнинг ID си: 12004
ФХШ шартномасига асосан ишловчи ходимга, хизмат сафари юзасидан бориб келиш харажатлари қоплаб берилиши кўзда тутилган. Ушбу ходим учун меҳмонхона харажатлари қоплаб берилганда аввалги ойларда тўлик миқдорда ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиб, солиқ ҳисоботлари жўнатилган. Бирок, ушбу сайтга берган саволимизга жавобда, айнан меҳмонхона харажатини қоплаб берилиши СК177-моддасига асосан, ЯИТ ва суғурта бадаллари объекти бўлмаслиги тўғрисида тугал жавоб олдик. Аввалги солик хисоботларини қайта топширмай, ушбу ойнинг ҳисоботида қолдиқларни тўғрилаб юборилса (яъни ходимнинг ушбу ойдаги суғурта бадаллари суммасидан аввалги кўп ўтказилганларини чегириб), хеч қандай эътирозга сабаб бўлмайдими.
1С дастурида ўтган ойларда йўл қўйилган хатоларни ўша давр билан тўғриласак,солиқ ҳисоботини эса қайта топширмай, хозирги давр ҳисоботида сальдоларни тўғрилаш нечоғлик тўғри?
Экспертларнинг жавоблари: