Таъсисчига у киритган улуш бўйича қарздорликни товар билан қайтариш
Саволнинг ID си: 12561
Корхона фаолияти – улгуржи савдо. Жамият таъсисчиси 2018 йил давомида устав фондини кўпайтириш мақсадида 276 млн. сўм пул маблағлари ва 100 млн. сўм миқдорида товар киритди, бухгалтерияда қуйидаги ўтказмалар берилди: Д-т 51.10 – 276 млн Д-т 29.10 – 100 млн К-т 66.30 – 376 млн. Лекин хозиргача таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилмади ва хозирги кунда таъсисчи ушбу киритилган пул маблаглари ва товарларни қайтариб олишга ва устав фондини ўзгартирмасликка қарор қилди.
Агар корхона таъсисчига 376 млн сўмни товар кўринишида қайтарадиган бўлса, бу бўйича қандай солиқ мажбуриятлари келиб чиқади, ушбу ҳолат товарларни реализацияси деб қаралиб ЯСТ солиш объекти ҳисобланмайдими?
Экспертларнинг жавоблари: