Ускуна импорти бўйича ҳисоб-китоблар
Саволнинг ID си: 13517
Биз ягона солиқ тўловчисимиз. Корхонамиз ускуналар сотиб олиш учун Хитой корхонаси билан 1 000 долларга шартнома тузди. Ускуна ҳақининг 50 фоизини конвертация қилиб ўтказиб бердик. 1 ойдан кейин 1 000 долларлик ускуналар келди. Божхона хизматлари, декларантларга жами 650 сўм тўланди. Контрактнинг қолган 50 фоизини ускуналар келганидан кейин 15 кундан сўнг яна конвертация қилиб ўтказдик.
1.Импорт қилинган ускуналар бухгалтерия ҳисобига қайси баҳода қабул қилинади ва қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
2.Импорт қилишда қандай солиқлар ҳисобланади?
3.Конвертация учун солиқ ҳисобланадими ?
4.ҚҚС тўловчиларида импорт ускунаси бўйича ҚҚС қандай ҳисобга олинади?
Экспертларнинг жавоблари: