Жавоб берамиз

Асосий воситалар ҳисоби

Олдинги йиллардаги асосий воситага алоқадор бухгалтерия ўтказмаларини тузатиш


Жамғарилган эскириш суммаси корхона учун аҳамиятли, йўл қўйилган хато жорий йилнинг молиявий натижаларига таъсир кўрсатмаслиги керак. Шу сабабли харажатга олиб борилган суммаларнинг тузатилиши йил бошига 8700 «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар»даги сальдо орқали амалга оширилади.

Автокран кабинасини алмаштириш ҳисоби


Бу таъмирлашнинг нархи автокраннинг бошланғич қийматинини оширмайди, балки харажатларга олиб борилади.

Қўшимча ясалган конструкция ҳисобига краннинг бошланғич қийматини ошириш


Агар ясалган қўшимча конструкция ва кран конструктив жамланган буюмларнинг мажмуи бўлса ва қўшимча конструкция ўз вазифасини фақатгина мажмуа таркибида бажара олса, у ҳолда бу конструкция краннинг таркибий қисми ҳисобланади ва унинг қиймати краннинг бошланғич баҳосига қўшилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатларини ҳисобдан чиқариш


Капитал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш харажатлари асосий восита қийматига ўтказилмайди, улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим.

Ишлаб чиқариш бўлмаган даврларда асосий воситалар амортизациясини харажатларга олиб бориш


Корхона ишлаб чиқариш фаолияти бўлмаган даврда ишлаб чиқариш билан боғлиқ асосий воситаларнинг амортизациясини 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётига олиб бориши мумкин.

Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлиги


2021 йил 1 январдан бошлаб асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бутунлай бекор қилинди.

Асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинганлиги


Йўқ, 2021 йил 1 январдан бошлаб асосий фондларни мажбурий қайта баҳолаш бекор қилинди.

Бино ва иншоотлар алоҳида асосий восита эканлиги


Ҳа, дам олиш уйида янги қурилган бино ва иншоотлар асосий воситалар сифатида алоҳида-алоҳида объект бўлиб кирим қилинади.

Асосий восита бўлмиш ҳовузларни тугатишда ва бино-иншоотларнинг қийматини камайтиришда бухгалтерия ўтказмалари


Асосий воситаларни тугатишдаги бухгалтерия ўтказмалари янги таҳрирдаги Асосий воситалар балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-22-бандларига асосан амалга оширилади.

Контейнерда ташкил этилган офис ҳисобини юритиш


Агар контейнер асосий восита деб тан олинса, унга эскириш ҳисобланади.

Текинга олинган асосий воситалар бериб юборилганида 8530 счетдаги сумма ўзгармай қолади


Йўқ, текинга олинган техникалар юқори ташкилот буйруғига асосан бошқа корхонага текинга берилганида 8530 счетидаги сумма камаймайди.

Ишлаб чиқариш фаолиятида ишлатиладиган асосий воситаларнинг эскириши маҳсулот таннархига олиб борилиши


Корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиладиган асосий воситаларнинг амортизация ажратмалари маҳсулот таннархига олиб борилади.

 

Асосий воситаларни қайта баҳолаш ва амортизация ҳисоблаш бўйича ўтган давр хатоларини тузатиш


Олдинги даврлар хатоларини тўғрилаш уларнинг муҳим ёки муҳим эмаслигидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Асосий воситалар амортизацияси 3290 счётда жамланиб келинганлигини тузатиш


Хатоларни тўғирлаш уларнинг муҳим ёки муҳим эмаслигидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситалар кўтарасига сотилди


Амалга оширилган ишларнинг тўғри ёки нотўғрилиги тўғрисида фикр билдириш учун корхонанинг солиқ режими ҳамда шартнома шартлари ҳақида тўлароқ маълумотларга эга бўлиш лозим.