Саволнинг ID си: 13789
Ходим Есжанов Н.А. 23.02.2016 йилдаги 529-к-сонли буйруққа асосан 25.02.2016 йилдан 2 ой муддатга жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туман судига халқ маслаҳатчиси сифатида юборилган. Ходимга 24.05.2016 йил - 24.05.2017 йил даври учун 27.06.2016 дан 01.08.2016 гача меҳнат таътили берилган. Ходимнинг аризасига кўра ходимнинг меҳнат таътили йил якунига кўчирилган. Лекин ходим меҳнат таътилидан ўз хоҳишига кўра фойдаланмаган ва корхона томонидан меҳнат таътили пуллари ушлаб қолинмаган. Шу кунга қадар Есжанов Н.А. меҳнат таътили олмаганлиги сабабли 2017-2018 йилларда у ходимга меҳнат таътили пули тўланмаган. Ходим Тошкент шаҳар Миробод туман судининг хатига асосан 23.02.2016 йилдан ҳозирги кунга қадар ҳар 2 ойда Тошкент шаҳар Миробод туман судида халқ маслаҳатчиси сифатида меҳнат сафарига юборилмоқда. Ходим меҳнат таътилидан фойдаланишни рад этмоқда.
Юқоридаги ҳолат тўғрими ва биз қандай қилиб ходимни таътилга чиқишга мажбурлай оламиз?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг