Саволнинг ID си: 14483
Компаниямизга қарашли 2 та корхона бир юридик манзилда (бир бино ичида) жойлашган бўлиб, бир хил фаолият тури (ишлаб чиқариш)ни олиб боради. Компания малакали мутахассислар меҳнатидан унумли фойдаланиш мақсадида биринчи корхонадаги айрим мутахассисларни иккинчи корхонага ўриндошлик асосида ишга қабул қилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандида ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ: меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун; меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилиши белгиланган.
Корхонамизда ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларнинг меҳнатига вақтбай шаклда ҳақ тўлашнинг бошқача тартибини қўллаш қанчалик қонуний ҳисобланади? Масалан, штатлар жадвали бўйича маълум бир штат бирлиги учун 2 000 000 сўм иш ҳақи белгиланган бўлса, меҳнат шартномасида тарафлар ходимнинг ҳафтасига 3 ёки 5 соат (ойига 12 ёки 20 соат) ишлаши ҳисобига юқоридаги иш ҳақи миқдорини тўлиқ тўлашга келишишлари ва шу асосда ҳақ тўлаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock