Ҳақиқий бўлмаган битим бўйича дебитор қарздорлик ҳисоби

Саволнинг ID си: 14848
1) Жамият (сотиб олувчи) 2007 йилда олди-сотди шартномасига асосан бино ва иншоотлар учун сотувчи корхонага 2 млрд. сўм миқдорида пул маблағлари ўтказган. Қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳисобварақ-фактурага асосан бино ва иншоотлар жамият (сотиб олувчи) балансига кирим қилинган. Жамият чет эл капитали мавжуд бўлган корхонага таъсисчи сифатида устав фондини шакллантириш учун бино ва иншоотларни берган (Дт 0640 Кт 0810 - 2 млрд. сўм). 2) 2018 йилда иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори билан 2007 йилда тузилган олди-сотди шартномаси битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиб, бекор қилинган ҳамда бино ва иншоотлар маҳаллий ҳокимият балансига ўтказилган. Жамият томонидан 2007 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан ўтказиб берилган 2 млрд. сўм сотувчи корхона ҳисобидан ундирилиши белгиланган.
Жамият чет эл капитали мавжуд бўлган корхонадаги устав фондини 2 млрд. сўмга камайтирадими? Иқтисодий суднинг қарорига асосан сотувчи корхонадан ундирилиши лозим бўлган 2 млрд. сўм бошқа дебиторлик қарзлари (48) счётида акс эттириладими ёки молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) шаклида асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари сатрида акс этириладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock