Буғдой,ун,омухта емни сотишда ҚҚСни ҳисоблаш тартиби

Саволнинг ID си: 14865
“Жиззахдонмахсулотлари” АЖ фермер хўжаликларидан бошоқли дон махсулотларини харид қилиш ҳамда уларни қайта ишлаб ун, омухта ем ишлаб чиқаради. Дон ва дон маҳсулотларини сотиш фаолияти орқали даромад олади. ЎзР.ВМ.нинг 24.08.2018 йил 684-сон “Донни қайта ишловчи корхоналарни қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 2-бандида 01.09.2018 йилдан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисоблаш жорий этилган. ЎзР. ВМ.нинг 25.05.2006 йил 95-сон қарори билан тасдиқланган “Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ўзбекчаси 4-иловасида дон маҳсулотларининг таснифи келтирилган, Асосий маҳсулотлар - озиқ-овқат, ем-хашак (шу жумладан доннинг турли ўсимликлар билан табиий аралашмалари) ва уруғлик дон, ун, ёрма маҳсулотлари кўрсатилган. Айнан ушбу Низомнинг русчаси 4-иловасида “Основные продукты - зерно продовольственное, фуражное (включая естественные смеси зерна различных культур) и семенное, мука, крупа”-дейилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ЎзР.ВМсининг 24.08.2018 йил 684-сонли қорорига асосан жамиятнинг асосий маҳсулотларидан бўлган буғдойни сотишдан тушадиган тушум ҳажмидан дон харид қийматини чегирган ҳолда ҚҚС ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин