Банкдан олинган нақд пул бошқа мақсадларда сарфланиши мумкинми
Саволнинг ID си: 15279
Жамиятимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аҳолидан, бозорлардан нақд пулга сотиб олиб, уни қайта ишлаш, айрим ҳолларда эса фақат калибровка қилиш орқали экспорт қилади. Бунинг учун жамиятимиз ҳисоб рақамидан чек дафтарчаси бўйича “қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун” деган ёзув орқали тегишли нақд пул олиниб, жамият бухгалтерияси олдида ҳисобдор шахс ҳисобланган жамиятимизнинг маҳсулот тайёрловчисига аванс тариқасида берилади. Маҳсулот тайёрловчи ушбу нақд пул ҳисобидан маҳсулот тайёрлаш билан бирга уларни автомашиналарга ортиб тушириш, траспорт воситаси орқали жамият омборхонасига олиб келиш харажатларини, шунингдек маҳсулотни сотиб олиш ва етказиб келиш ишларига оид харажатларни (хизмат сафари харажатлари) амалга оширади ва белгиланган тартибда ҳисоботларни жамият бухгалтериясига топшириб боради. Шу муносабат билан қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.
Жамиятимиз штатидаги ҳисобдор шахс- маҳсулот тайёрловчи корхона ғазнасидан олган нақд пул ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш учун транспорт харажатларини, кундалик овқатланиш ва ётоқ жой харажатларини тўлаши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари: