Саволнинг ID си: 16218
Корхона ҚҚС тўловчиси. Дам олиш – туризм зонасини қурилишини бошқариш мажбурияти юклатилган. Ушбу проект бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқиш, туризм зонаси лойиҳасини ишлаш, махсус маслаҳатлар бўйича 2019 йилда хизматлар импорти амалга оширилди. Норезидентлар томонидан бажарилган иш ва хизматлар реализация жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади, биз томонимиздан бюджетга ҳар бир четга чиқарилган маблағлар оборотидан давлат курси бўйича жами 1 207,7 млн. сўм ҚҚС тўланган. Бугунги кунгача мазкур лойиҳа тугалланмаган, у бўйича ҚҚС суммалари ҳисобга олинмаган, барча харажатлар лойиҳа таннархига олиб борилмоқда. Даставвал объект ўзимиз фойдаланишимиз учун қурилиши белгиланган эди. Шу сабабали ҚҚС ҳисобга олинмади. Ҳозирда ушбу лойиҳа бошқа корхонага ҚҚС ҳисобланган ҳолда реализация қилиниши белгиланган.
ҚҚС билан реализация қилинадиган лойиҳа учун хизмат импорти чоғида тўланган ҚҚСни корхона ҳисобга олиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock