Таъсисчилардан бирининг қарзини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 16649
Жисмоний шахс аввал ЯТТ сифатида фаолият юритган. Шу даврда ЯТТ бир корхонадан қарзга юк олган. Олган юки қийматининг ярмини ЯТТ ҳисоб рақамидан тўлаган. Қарзнинг қолган ярмини ЯТТ тўламаган ва фаолиятини тугатган. Мазкур жисмоний шахс МЧЖга таъсисчи сифатида кирган. ЯТТнинг қолган қарзини МЧЖ мазкур таъсисчи ҳамда бошқа таъсисчиларнинг дивидендлари ҳисобидан тўлаб бермоқчи. МЧЖнинг ҳамма таъсисчилари бир оила аъзоларидир.
1. МЧЖ таъсисчилари ўзлари олишлари лозим бўлган дивидендлари ҳисобидан шу МЧЖ таъсисчилардан бирининг ЯТТ фаолияти давридан қолиб кетган қарзини тўлаб беришлари мумкинми?
2. Агар мумкин бўлса, бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Экспертларнинг жавоблари: