Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига ва ижтимоий солиққа тортилмайдиган даромадлар
Саволнинг ID си: 16952
Корхонамиз (ХХТУТ бўйича коди - 19211) ходимларининг қуйидаги даромадларидан ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланадими:
а) корхонамизнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш бўйича чорвачилик бўлимлари орқали ходимларга текинга берилган сут ва гўшт маҳсулотлари ҳамда гуруч ишлаб чиқариш бўлимида фермерлардан қабул қилиб олинган шолини қайта ишлаб чиқаришдан олинган гуруч маҳсулоти суммаси;
б) қиш мавсумидан олдин ходимларга текинга берилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари;
в) касаллик варақалари бўйича даромад суммаси;
г) декрет таътили бўйича даромад суммаси;
д) вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлар;
е) тўй ёки юбилей санаси муносабати билан бир марталик бериладиган моддий ёрдамс уммалари;
ё) байрамлар муносабати билан ходимларга натура шаклида берилган совғалар қиймати;
ж) ходимларнинг хизмат сафари харажатлари суммаси;
з) ходимнинг иш ҳаки ҳисобидан ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандининг олий ўкув юртида ўқиши учун контракт пули тўланганда;
и) ходимнинг иш ҳаки ҳисобидан намунавий уй-жой ёки кўп қавватли уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити тўлови тўланганда;
й) Афғон уруши қатнашчиларининг даромадлари;
к) ногирон ходимнинг даромадлари;
л) болалигидан ногирон фарзанди бор ходимларнинг даромадлари.
Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлар бўйича ходимларининг даромадларидан ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари: