Корхона томонидан сотиш режасини бажарганлиги учун ҳақ олиниши ва уни кейинчалик тўлаб берилишининг солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 17463
Корхона дистрибьютерлик шартномаси асосида хорижий ҳамкор компаниясининг сотилган товарлари учун ҳақ (мукофот, бонус) олади. Мазкур мукофот чегирма бўлиб ҳисобланмайди ва сотилаётган товарлар қийматига таъсир қилмайди. Олинган пул маблағлари ҳисобидан корхона субдистрибьютерлик шартномаси асосида мазкур товарларни сотиш режасини бажарганлик учун ҳамкор компаниялар – ЎзР резидентларига худди шундай ҳақ тўлайди. Корхона ва ҳамкорлар – ЎзР резидентлари умумбелгиланган солиқлар тўловчилари бўлиб ҳисобланадилар.
Корхона учун дистрибьютерлик шартномаси асосида сотиш режасини бажарганлиги учун ҳақ (мукофот, бонус) олиниши ва тўлаб берилишида солиқ солиш масаласи қандай бўлади?
Экспертларнинг жавоблари: