Жамият устав фондини таъсисчи томонидан ажратилган қарз ва у бўйича фоизлар ҳисобига ошириш
Саволнинг ID си: 17570
Жамиятнинг 2 та юридик шахсдан иборат таъсисчилари мавжуд. А таъсисчининг улуши 93,7 фоизни, Б таъсисчининг улуши 6,3 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари А таъсисчи жамиятга 5 млрд. сўм миқдорида фоиз тўлаш шарти билан қарз маблағи ажратган. А таъсисчи ушбу ажратган қарз маблағини ва унга ҳисобланган фоизлардан мос равишда жамиятнинг устав фондини ошириш орқали воз кечмоқчи. Ушбу операцияни амалга ошириш учун таъсисчилар қарор қилишлари лозим.
1. Бироқ Б таъсисчи ушбу амалиётга қаршилиги билдирса, А таъсисчи мустақил равишда қарор қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, жамиятнинг устав фонди оширилган тақдирда, янги таъсис шартномаси тузиш қай тарзда амалга оширилади?
2. Агар жамиятга ажратилган қарз маблағлари ва улар бўйича ҳисобланга фоизлардан воз кечиш орқали устав фондини ошириш таъсисчилар томонидан маъқулланса, ушбу амалиёт бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади ва қандай солиқ оқибатлари мавжуд?
Экспертларнинг жавоблари: