Мўйноқ туманида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган хусусий корхона мулкдорига тўланадиган дивидендга нисбатан солиқ имтиёзи қўлланилиши

Саволнинг ID си: 17787
Бизнинг корхонамиз Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманидан 2019 йил июнь ойида рўйхатдан ўтган. Ташкилий-ҳуқуқий шакли – Хусусий корхона. Улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади. Корхонамиз томонидан 2019 йил давомида олиб борган фаолияти давомида олинган солиқлар тўланганидан кейинги фойдаси мулкдорга қисман ўтказиб берилди. Бунда Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига асосан даромад солиғи солинмаган. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон қарорининг 9.3-бандига мувофиқ, Мўйноқ туманида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган юридик шахслар таъсисчиларининг фойдаси дивиденд сифатида олинаётганда даромад солиғидан 2027 йил 1 январига қадар озод этилган. Лекин 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунга асосан «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаси ўз кучини йўқотганлигига қарамасдан Президентнинг 2017 йил 28 февралдаги ПҚ-2803-сон қарори 9.3-бандида келтирилган дивиденд бўйича имтиёздан Мўйноқ туманидан рўйхатдан ўтган хусусий корхона фойдаланиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock