Импорт чоғида кечиктириб тўлаш имконияти берилган ҚҚСни тўланмагунча ҳисобга олиш мумкин эмас
Саволнинг ID си: 18339
Корхона 2020 йил январь ойида 27.06.2019 й. №ПФ-5755 сонли Фармонинг 10- бандига асосан божхонада тўланадиган ҚҚС бўйича 120 кунга кечиктириб тўлаш имтиёзидан фойдаланган. Солиқ кодексининг 266-модда 1-қисм 3-бандига асосан товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда солиқ бюджетга тўланганда, яъни бизнинг вазиятда 120 кундан сўнг ҳисобга олиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Демак, январь ойида БЮДда кўрсатилган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкин эмас. Январь ойи ҚҚС ҳисоботи топширилганда сотув бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси (4,5 млрд сўм) ҳисобга олиниши мумкин булган суммадан (120 млн сўм) кўплиги учун ҳисобланган ҚҚС солиғи (4,5 млрд - 120 млн = 4,38 млрд сўм) тўланмоқда. №ПФ-5755-сонли Фармонда кўрсатилган имтиёз аслида 120 кунга эмас, 30 кунга берилган бўлиб чиқмоқда.
№ПФ-5755-сонли Фармонга асосан БЮДда кўрсатилган, аммо ҳали тўланмаган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари: