Тара қиймати ажратиб кўрсатилмаган бўлса, у қандай кирим қилинади?
Саволнинг ID си: 18491
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Хом ашё ва материалларни импорт қилганда айрим хом ашёлар тараларда келади. Ушбу тараларнинг нархлари ҳеч қаерда кўрсатилмайди. Шартномада ҳам , БЮД ҳам ёки бошқа ҳужжатларда ҳам.
Масалан, 600 кг хом ашё 3 та 200 кг ли пластмасса бочкада келди. Бочка нархи кўрастилмаган. Шунда 1 кг хом ашё нархи 1 $ . Бугунги кунда 200 кг ли бочканинг бозор қиймати – 180 минг сўм дейлик. Бу тахминан 17.4 $ бўлади.
Корхона хом ашёни 547.8 $ (600$ -3*(17.4$)) га кирим қилиб , 52,2 $ (3*17.4 $) га бочкани кирим қиладими ёки хом ашёни 600 $ га кирим қилиб, бочкани 52.2 $ га алоҳида кирим қилиб, 8530 счётда текинга олинган мол-мулк сифатида акс эттирадими?
Экспертларнинг жавоблари: