Қайтарилган квартиралар ҳисоби ва солиқлар

Саволнинг ID си: 18851
Корхонамизнинг асосий фаолият тури – сотиш учун ахолига кўп қаватли турар жой биноларини қуриш. 2019 йилдан ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганмиз. Президентнинг 13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон фармонига мувофиқ бирламчи уй-жой бозорида реализация қилиш оборотлари 01.01.2020 йилга қадар ҚҚС дан озод қилинган эди. Тегишинча, бизда ҚҚС бўйича солиқ солинмайдиган оборотлар мавжуд бўлган. Шу сабабли ҳисобга олинмаган ҚҚС суммаси тайёр маҳсулот - квартира таннархига киритилган. 2019 йил охирида кўп қаватли турар жой биносини қуриб битказиб, қисман маълум муддатга тўловларини тўлаш шарти билан, тақиқ қўйган ҳолда квартираларни эгаларига топширдик (реализация). Қурилиш ташкилоти томонидан қуриб битказилгач кадастр хужжатларини ХУМШга расмийлаштирилгандан кийин, ушбу бино жойлашган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди ҳамда ер солиғини тўлаш тўхтатилади. 2020 йилда тақиқ асосида топширилган квартира эгаларининг айримлари шартномани бекор қилишни сўраб мурожат қилишди. ХУМШ қайтарилган квартираларга фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатларга доир ҳисоб-фактураларни бизнинг корхонамизга ёзиб беряпти.
1. 2019 йилда ҚҚС солинмай реализация қилинган квартиралар 2020 йилда қайтарилганида қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 2. Мазкур вазиятда ер ва мол-мулк солиқлари тўлови қандай амалга оширилади? 3. Қайтарилган квартиралар 2020 йилда қайта реализация қилинганида қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 4. Қурилиш корхонасининг қайтарилган квартиралар учун тўлаган фойдаланиш ва таъминот бўйича харажатлари фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар хисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock