Инвентаризацияда аниқланган қайта навларга ажратишдаги хатолик

Саволнинг ID си: 19515
Корхонамиз раҳбарияти ва бухгалтери ўзгарганлиги муносабати билан корхонада инвентаризация ўтказилди. Инвентаризация натижасида ҚҚС билан сотиб олинган 9300 минг сўмлик хом ашё ўз жойида мавжуд эмаслиги аниқланди. Аммо ушбу хом ашё билан турдош бўлган, бухгалтерияда қолдиғи мавжуд бўлмаган 9300 минг сўмлик хом ашё топилди. Ушбу вазиятда ўша даврда ишлаган бухгалтерия ходимлари товарлар турдош бўлганлиги сабабли ҳисоб юритиш қулай бўлиши учун ёки хато қилиб хом ашё номларини бухгалтерия ҳисобига ўзгартириб киритган бўлиши мумкин.
Инвентаризация вақтида бухгалтерия ҳисобида мавжуд хом ашё аслида йўқ бўлса ва худди шундай нархли турдош хом ашё мавжудлиги, лекин бухгалтерия ҳисобида акс этмаганлиги аниқланса, қандай йўл тутилади? Унга тегишли ҚҚС ҳисобга олинадими? Бошқа солиқ оқибатлари вужудга келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин