Саволнинг ID си: 20349
МЧЖ (Фойдаланувчи) меҳмонхона ва туристик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Жамият ўз хизматларини booking.com, expedia.com, vrbo.com, trivago.com каби Online Tour Agency (OTA) платформалари орқали дунё бўйлаб таклиф этади. Бунда фойдаланувчи ОТА платформасидан рўйхатдан ўтишида у билан онлайн тарзда шартнома (оммавий оферта) тузилади. Шартномага асосан ОТА фойдаланувчининг ОТА платформаси орқали сотувларидан комиссия тўловини олади ва турист тўловни икки хил усулда амалга ошириши мумкин бўлади: 1. турист тўловни олдиндан ОТАга тўлайди. ОТАга хизмат тўлиқ ҳажмда ва сифатли кўрсатилганини тасдиқловчи хабар юборади (платформадаги профили орқали). ОТА эса бир ой давомидаги жами олдиндан тўловларни Фойдаланувчининг кўрсатмасига кўра, ўз комиссиясини ушлаб қолган ҳолда, унинг шахсий профилида кўрсатилган ҳисоб рақамига ўтказиб беради; 2. турист тўловни Фойдаланувчининг ўзига иш бажарилганда тўлайди. ОТА эса бу бўйича Фойдаланувчига инвойс юборади.
Муаммо шундаки, ОТА пулни юборганда банк ОТА билан тузилган шартномалар банк талабларига мос келмаслигини айтади. Фойдаланувчи эса банк талабларига мос келадиган икки томонлама тасдиқланган контракт, инвойс, далолатномани тақдим этолмайди, чунки улар онлайн тузилган. Бундай ҳолларда ОТА орқали ишлаш қонуний қандай амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин