СК 369-моддасига кўра жисмоний шахсларга тўловлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилмаслиги

Саволнинг ID си: 20856
Корхона ўз ходимларига СК 369-моддасида кўрстилган даромадларни тўлаб берган. Ушбу модданинг 1-қисмига асосан ходимларига тўлаб берган даромадлари: донорлик учун пул мукофотлари, шунингдек тиббиёт муассасаларининг ходимлари томонидан қон олганлик учун олинадиган суммалар; қонунчиликка мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари; давлат пенсиялари, қонун ҳужжатларида белгиланган нафақалар, бундан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси (оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш бўйича нафақа) мустасно. Ушбу модданинг 2-қисмига асосан ходимларига тўлаб берган даромадлари: фавқулодда ҳолатлар муносабати билан етказилган зарарлар суммаси доирасида бериладиган моддий ёрдам суммалари; хизмат сафарларига оид компенсация тўловлари; қонунчиликда назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган компенсация тўловлари (компенсациялар); меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар; ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари.
Корхона томонидан ўз ходимларига тўлаб берган СК 369-моддасига кирадиган даромадлар ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock