Импорт қилинган товарларни сотишда ҚҚС

Саволнинг ID си: 21680
Корхона ҚҚС тўловчиси, фаолияти улгуржи савдо, сотиладиган товарлар 100% импорт товар. Қолдиқ ва чиқиб кетаётган маҳсулотларнинг қийматини аниқлашда ўртача тортилган қиймат (АVECO) даврий усулидан фойдаланади. Корхонага бир ойда бир хил маҳсулотдан икки марта импорт бўлиб кирим бўлди. Биринчи кирим қилинган товарларнинг таннархи 5000 сўм (божхонада ўша таннарх бўйича ҚҚС тўланган, метод 1, қўшимча ҳаражатлар йўқ), иккинчи кирим таннархи 7000 сўм (божхонада ўша таннарх бўйича ҚҚС тўланган, метод 1, қўшимча ҳаражатлар йўқ). Товарлар бозор қиймати бўйича ҚҚС билан сотилган, ҚҚСсиз нархи 6200 сўмдан 6500 сўмгача бўлган, ушбу суммага ҚҚС ҳисобланган. Корхона товарлар қийматини аниқлашда фойдаланиладиган усулга асосан ўртача нарх 6000 сўм. Лекин СК 248-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас” дейилган.
Корхона томонидан сотилган иккинчи партия (таннархи 7000) товарлар учун қўшимча ҚҚС ҳисобланадими ёки йўқми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock