Валюта тушуми 180 кун ичида таъминланмаса, фойда солиғи умумий асосда тўланиши

Саволнинг ID си: 22006
2018 йил 29 ноябрдаги №ПФ-5587 Фармонга асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб товарларни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт, шунингдек "реэкспорт" божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқиш улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар фойда солиғи солинадиган базани товарларни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисмига камайтирганлар. 2020 йил 1 январдан эса СК 337-моддасига асосан товарлар экспортидан олинган фойда 0%ли ставкада солиққа тортиладиган бўлди. Ушбу нормани қўллаш учун товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланган бўлиши кераклиги белгиланган. Корхона 2019-2021 йилларда чет давлатларга товар экспорт қилган. Лекин 2019 йилда бошланган бутунжаҳон коронавирус пандемияси туфайли валюта тушуми ўз вақтида (180 календарь куни ичида) таъминланмаган. Ушбу йилларда товарлар экспортидан олинган даромад жами даромаднинг 15%идан ортиқ бўлган.
Товарлар экспортидан валюта тушуми бутунжаҳон коронавирус пандемияси туфайли 180 кун ичида келиб тушмаган бўлса, корхона 2019 йилда солиқ солинадиган фойдани товар экспортидан олинган фойдага камайтириши, 2020-2021 йилларда эса товар экспортидан олинган фойда бўйича 0%ли фойда солиғи ставкасини қўллаши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock