8900 счётини барча хўжалик юритувчи субъектлар қўллашга ҳақли эканлиги

Саволнинг ID си: 22225
Корхонамиз давлат унитар корхонаси бўлиб, фаолият тури - геологик қидирув ишлари бўйича хизмат кўрсатиш. Корхонамиз фаолиятининг мавсумийлигини ҳисобга олиб, 2021 йил корхонамиз келгуси давр харажатлари ва тўловлари заҳиралари ҳисобини юритиш мақсадида, юқори турувчи қўмитанинг рухсати билан бухгалтери ҳисобини юритишда 8900 счётини очган эдик. Бу захира 2021 йил учун фойда солиғи хисоботининг харажатлар кисмининг 0117 сатри "Захира фондларини шакллантириш харажатлари"да акс эттирилган. Бугунги кунда солиқ органи ходимлари корхонамиз томонидан шакиллантирилган захирани фойда солиғи ҳисоботининг чегирилмайдиган харажатлар қисмида акс эттиришимизни кераклигини ва бунақа захира шакллантиришга фақат банк муассасалари ҳақли эканлиги айтмоқда.
8900 счётини кайси ташкилот ва муассасаларда юритиши мумкин ва бунда қандай чегара мавжуд? Агар унитар корхонамиз юритиши мумкин бўлмаса, бунга қандай асос мавжуд?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock