Солиқ текширувида аниқланган ТМЗ камомади билан ишлаш

Саволнинг ID си: 22230
Корхонамизда ўтказилган сайёр солиқ текшируви натижасида ТМЗ лар бўйича 1 400 млн. сўмлик камомад аниқланди. Ушбу ҳолат СК нинг 223-моддасига кўра солиқ базасини яшириш деб топилди. Ушбу камомаддан 210 000 минг сўм ҚҚС қўшимча ҳисобланди ва 280 000 минг сўм миқдорида 20 фоизлик жарима қўлланилди. Аниқланган камомад ТМЗларни нотўғри сақлаш натижасида юзага келган. Корхона ҳозирда камомад вужудга келишида моддий жавобгар шахсларни айбдор деб топди ва моддий жавобгар шахслар ушбу камомад суммасини қоплаб беришга рози. Ушбу ходимлар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома имзоланган.
1. Моддий жавобгар шахслар камомадни ихтиёрий равишда коплаб беришга рози бўлган ҳолатда уни суд оркали ундириш шарт эмасми? Камомад суммасини моддий жавобгар шахслардан ундириш учун корхонада қандай ҳужжат расмийлаштириш керак? 2. Қўшимча ҳисобланган ҚҚС ва жарима суммаси корхона харажатларига олиб бориладими ёки айбдор шахс зиммасига юклатиладими? 3. Камомад суммаларига қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин