Йирик тадбиркорлик субъектларининг ССПга аъзо бўлиши мажбурийлиги
Саволнинг ID си: 24433
2022 йил ноябрь ойида Савдо-саноат палатасига (ССП) аъзо бўлиш учун ССПнинг Навоий вилоят бошқармаси билан ўзаро шартнома асосида БҲМнинг 70 баравари миқдорида аъзолик бадалини тўлаб бердик, лекин ҳалигача ССП томонидан аъзолик гувоҳномаси берилмади. Сабаби шундаки, йирик солиқ тўловчи ҳисобланганлигимиз учун БҲМнинг 400 баравари миқдорида аъзолик бадалини тўлашимиз керак экан. Охирги йилларда ССПга аъзо бўлиб, БҲМнинг 60-70 баравари миқдорида аъзолик бадали тўлаб келганмиз. 2022 йилнинг ноябридан 2023 йилнинг ўтган давригача бирон маротаба ССПга мурожаат қилишга эҳтиёж бўлмаган ва амалда ССПга аъзо бўлишга умуман эҳтиёж йўқ. Бу ортиқча харажат. Қолаверса, БҲМнинг 400 баравари миқдорида бадални тўлаш иқтисодий аҳволимизга салбий таъсир кўрсатади.
ССПга аъзо бўлишимиз мажбурийми?
Экспертларнинг жавоблари: