Фермер хўжалиги сотиб олган ер учун солиқ ҳисоб-китоби
Саволнинг ID си: 24684
Фермер хўжалиги ўз эҳтиёжлари учун Фарғона шаҳрида 1,6756 гектар ер майдонида жойлашган кўчмас мулкни (бино-иншоотлар) сотиб олган. Ушбу мавжуд бино ва навеслардан қишлоқ хўжалиги техникалари, минерал ўғитлар ҳамда тайёр маҳсулотларни сақлашда фойдаланиб келмоқда. Кўчмас мулк майдонидан самарали фойдаланиш мақсадида очиқ майдонлардан мевали боғ ҳамда иссиқхона ташкил этилиб, қишлок хўжалик маҳсулотлари етиштирилмокда. «Уздаверлойиҳа» давлат илмий лойиҳа институтининг Фарғона бўлими ходимлари жойига чиқиб ўрганиб, маълумотнома тақдим этишди. Маълумотномада ер майдонлари қишлоқ хўжалигига тааллуқлилиги кўрсатиб ўтилган. Фермер хўжалиги фойдаланаётган ушбу ер майдони учун солиқ идораси ходимлари «қишлок хўжалигига мўлжалланмаган ерлар» тоифаси бўйича солиқ тўланишини талаб этмоқдалар. Талабларини бажармаганлигимиз учун эса ҳисоб рақамимизни беркитиб қўйишди. Бу эса экинларни экиш ва баҳорги ишларни амалга оширишимизга тўсқинлик қилмоқда.
Фермер хўжалиги балансидаги бино иншоотлар эгаллаган ер майдонлари бўйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга белгиланган ставкаларда ер солиғи ҳисоб-китоб қилиш кераклиги тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг