Ўқиш учун тўланган сумманинг қайтарилиши
Саволнинг ID си: 24752
21.06.2022 йилда директорнинг аризаси асосида директорнинг ўғлининг Вебстер университетида ўқиши учун контракт пули ташкилот орқали тўланди, шунингдек юридик шахс ва ходим (директор) ўртасида кейинчалик контракт пулини унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан фоизсиз қарз шартномаси тузилди, СК 378-моддаси 16-банди 2-хатбошисига мувофиқ имтиёз қўлланилди.
6 ойдан кейин контракт пули тўланган талаба грант ютиб олди.
Вебстер университети унга бундан буён бепул асосда ўқишини маълум қилди, биринчи ярим йиллик учун аввал тўланган контракт пули 2023 йил январь ойида ўқиш ҳақини тўлаган ташкилот ҳ/р га қайтарилди.
Ходим (директор) бу пулларни унинг шахсий пластик картасига ўтказиш тўғрисида ариза ёзди, чунки фоизсиз қарз бўйича сумма унинг иш ҳақидан тўлиқ ушлаб қолиб бўлинган.
Бунинг ҳаммасини ҳисобда, Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида қандай акс эттирса тўғри бўлишини айтсангиз.
Экспертларнинг жавоблари: