Саволнинг ID си: 2545
Ассалому алайкум ҳурматли таҳририят. Мен Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида истиқомат қиламан ва шу уйда доимий рўйхатда тураман. Хонадоним биринчи қаватда жойлашган. Унинг олдида тахминан 2 (икки) сотих ўлчамдаги ер майдони (огород) бор. Яқин-яқингача бу ер майдони ободончилиги учун ўзим бош-қош бўлиб турардим. Бундан 5 йил олдин бу ер майдонидаги кичик темир панжаралар олиниб, ундаги дарахтлар хам кесиб ташланди. Айтишларича, бу вилоят ҳокимлигининг буйруғи билан амалга оширилибди. Натижада ер майдони ҳувиллаб, чиқиндихонага айланди. Бу орада хизмат фаолиятим туфайли Тошкент шаҳридаги корхоналардан бирига ишга келдим. Андижондаги уйимдан эса фақат ҳар ойнинг охирида борганимда хабар олиб тураман. Шундай бўлса-да Андижондаги уйим олдидаги ер майдонининг ободончилиги доим эътиборимдан четда қолмайди. 2014 йил март ойида у ерга Уй-жой ширкати тавсияси билан ўз маблағим ҳисобига 6 та манзарали арча ва 15 та мевали дарахт ўтқаздим. У ердаги йиғилган чиқиндиларни ҳам ўз маблағим ҳисобига тозаладим. Ҳар гал ер майдони ободончилиги учун ўзим ҳаракат қиламан.
Шундай бўлса ҳам ер майдонига чиқиндилар ташлаш ҳолати давом этмоқда. Ўтқазилган манзарали дарахтларни эса пайҳон қилиб ташлашган. Бу ҳолат юзасидан Уй-жой ширкати раиси ҳам, кўп қаватли уйимизнинг бошлиғи (домком) ҳам ҳеч қандай изоҳ бермай келмоқда.
Ширкат одида менинг ҳеч қандай қарзим йўқ. Коммунал тўловларни, ширкатнинг бошқа йиғимларини ҳар доим ўз вақтида тўлаб бораман.
Ҳурматли таҳририят, юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб менинг қуйидаги саволларимга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман:
1) Ўзим истиқомат қиладиган уйим олдидаги ер майдони (огород)га нисбатан менинг ҳақ-ҳуқуқим қандай?
2) Ер майдони (огород)ларнинг обондончилиги аслида кимнинг зиммасида?
3) Уй-жой ширкати ва кўп қаватли уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат?
4) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан қандай молиявий тўловларни йиғишга ҳақли? Жумладан, ҳар йилнинг охирида
Ҳурматли таҳририят, юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб менинг қуйидаги саволларимга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман:
1) Ўзим истиқомат қиладиган уйим олдидаги ер майдони (огород)га нисбатан менинг ҳақ-ҳуқуқим қандай?
2) Ер майдони (огород)ларнинг обондончилиги аслида кимнинг зиммасида?
3) Уй-жой ширкати ва кўп қаватли уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат?
4) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан қандай молиявий тўловларни йиғишга ҳақли? Жумладан, ҳар йилнинг охирида биздан ўзимиз яшайдиган хонадоннинг неча хонадан иборатлигига қараб, йиллик “уй тўлови” ундирилади. Бу “тўлов” тури қанақа мажбурий тўлов эканлигига ойдинлик киритишингизни сўрайман.
5) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан йиғган молиявий тўловларни қандай мақсадларга йўналтириши шарт?
6) Уй-жой ширкати фаолияти қониқтирмаса кимга шикоят қилиш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари: