Латвия резидентининг халқаро ташишлардан олинган даромадига солиқ солиш

Саволнинг ID си: 25685
Корхонамизга 2018 йил 28 майда Латвия давлатининг корхонаси томонидан қуруқлик орқали транспорт хизмати кўрсатилган. Ушбу хизмат ҳақи 2018 йил 9 июлда тўлаб берилган. Хорижий корхона 2018 йилда Латвия резиденти эканлигини тасдиқловчи сертификатни тақдим этган, доимий муассасаси йўқ ва бўлмаган. Халқаро шартнома меъёрлари қўлланилган ҳолда Ўзбекистонда солиқ солинмаган. 2023 йил 13 июлда солиқ органи ўша хизмат бўйича норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришни талаб қилмоқда. Бунга важ қилиб Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро конвенциянинг 8-моддасида қуруқлик ва темир йўл транспортлари орқали ташишлар назарда тутилмаганлиги айтилмокда. Лекин конвненциянинг 7-моддаси 1-пунктида: «Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг корхонасининг фойдаси фақат шу Давлатда солиққа тортилади» деб айтилган. Шунингдек, 22-моддаси 1-пунктида: «Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида тилга олинмаган даромад турларига, даромадлар қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат мана шу Давлатда солиқ солинади» деб айтилган.
1. Ушбу вазиятда солиқ органи талабига мувофиқ норезидентнинг даромадига солинадиган солиқни бюджетга тўлаб беришимиз керакми? 2. Талабнома 2023 йил 13 июлда юборилган, солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати ўтиб кетмаганми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock