Қурилиш объектининг таннархини аниқлаш
Саволнинг ID си: 26609
Таъсисчилар корхонага тегишли ерда кўп қаватли уй қуриш учун товар кўринишида қарз берган. Қарз шартномасида уй қурилиб сотилгандан кейин қарзни пул шаклида, қайта молиялаш ставкасида ҳисобланган фоизлар билан бирга қайтариш кўзда тутилган. Қурилиш тўлиқ якунланмасидан 2022 йилнинг май ойида кадастр ҳужжатлари тайёр бўлди. Қурилиш ишлари ҳақиқатда 2023 йилнинг февраль ойида тўлиқ якунланди. Кадастр ҳужжатлари тайёр бўлгандан кейин ҳам, электрик, сантехника ва бошқа ишлар давом этди. Олинган қарз учун ҳисобланган фоизлар, қарз олинган кундан кадастр расмийлаштирилиши санасига қадар 500,0 млн.сўмни, ҳақиқатда қурилиш тугаган кунга қадар эса 700,0 млн.сўмни, квартиралар реализация қилиниб, қарзни қайтаргунига қадар 850,0 млн.сўмни ташкил этди.
Қурилган уй таннархига кадастр ҳужжати тайёр бўлган кунгача бўлган 500,0 млн сўмлик сумма олиб бориладими ёки олинган кундан ҳақиқатда қурилиш тугалланган кунгача ҳисобланган 750,0 млн.сўм киритиладими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг