Мол-мулк солиғини ҳисоблашда минимал қиймат қайси майдонга қўлланилиши

Саволнинг ID си: 27126
Жамиятимизда мулк солиғини тўлашда 2022 йилдан эътиборан солиқ норматив қийматдан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. 2022 йил учун мулк солиғи ҳисоблашда кадастр органлари томонидан жамиятимизга қарашли мулкнинг қурилиш ости 15 160,48 кв. м майдонидан келиб чиққан норматив қиймат қўлланилган. Лекин жорий 2023 йилда кадастр органларининг маълумотига кўра минимал қиймат қўлланиладиган майдон икки баробарга ошириб 27 563,3 кв. м кўрсатилмоқда. Кадастр органларига солик базасини ўзгартириш бўйича қилган мурожаатларимиз натижа бермаяпти. Кадастр маълумотига кўра жамиятга карашли бинонинг умумий ер майдони 31 932,83 кв. м, қурилиш ости майдони 15 160,48 кв. м, фойдали майдони 29 997,45 кв. м.
Мулк солиғини ҳисоблашда норматив қиймат бино ва иншоотларнинг қурилиш ости майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадими ёки фойдали майдонидан келиб чиқиб ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock