Саволнинг ID си: 2740
Корхонамизнинг асосий фаолияти электр линиялар тортиш, мавжуд электр линиялари ва жиҳозларига профилактика ва лаборатория хизматларини кўрсатиш, электр қурилмаларини синовдан ўтказиш, электр жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлашдан иборат. Мазкур ишларнинг асосий қисми янги қурилаётган ёки реконструкция қилинаётган объектларда эмас, балки мавжуд объектларда амалга оширилади. Масалан, мавжуд бино ёки иншоотнинг электр таъминоти линиясини профилактика ва лаборатория кўригидан ўтказиш, электр ҳисоблагичларни алмаштириш, мавжуд бино ва иншоотлардаги электр линиялари ва жиҳозларини таъмирлаш, мавжуд бино ёки иншоотларга янги линиялар тортиш ва бошқалардир. Бажарилаётган ишларнинг асосий қисми янги бино қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ бўлмай, алоҳида амалга оширилади, шунингдек 2200-сонли Низомда кўрсатилган бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишда муҳандислик асбоб-ускуналарини ўрнатиш билан ҳам боғлиқ эмас.
Электр жиҳозларини ўрнатиш ва таъмирлаш билан шуғулланадиган корхона ЎзР ДСҚ ва МВ томонидан қабул қилинган 2200-сонли Низомга мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари татбиқ этиладиган қурилиш корхоналари қаторига кирадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock