Иш ҳақи тўланиши кечиктирилганида ходимга компенсация тўлаб бериш
Саволнинг ID си: 28202
Корхонада ишловчи ходимларга халқаро шерик ташкилотларнинг молиявий ёндашуви сабабли ойлик маошлар кечиктириб тўлаб берилади. Хусусан, жамоат транспорти бўйича мутахассисга 2022-2023 йиллар давомида турли даврларда жами 355 кун ойлик маош кечикиш билан хисоблаб тўланган. Меҳнат кодексининг 333-моддасига кўра иш берувчи ходимга тўланиши лозим бўлган тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шартлиги белгиланган. Ходимларнинг маоши АҚШ долларида белгиланган бўлиб, Марказий банкнинг ойлик ҳисоблаш кунидаги курси бўйича сўмда ҳисобланади.
Агар ходимнинг ойлик маоши 1554 АҚШ доллари (Марказий банкнинг ойлик ҳисоблаш кунидаги курси бўйича сўмда ҳисобланади) бўлса, 355 кунлик кечикиш учун қанча компенсация ҳисобланади (АҚШ долларида)?
Экспертларнинг жавоблари: