Активни ҳисобга олиш
Саволнинг ID си: 28630
Ҳукумат қарорлари асосида хавфсиз шаҳар лойиҳасини амалга оширувчи давлат муассасаси (бюджет ташкилоти эмас) кузатув камераларини ўрнатиш, ишга тушириш, созлаш, техник қўллаб қувватлаш ва узлуксиз ишлашини таъминлайди. Ушбу кузатув камералари бюджетдан ташқари маблағлар эвазига харид қилинади ва ташкилот балансида қолади. Йиғилган бир дона кузатув камераси (камера, устун ва бошқа жиҳоз ва харажатлардан иборат) таннархи 3-4 МҲТЭКМни ташкил этади. Кузатув камералари жойларига ўрнатилмоқда. Шу билан бирга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёни давом этмоқда. Ишлар ҳажми катта бўлганлиги учун ходимларимиз лойиҳа-смета ишлари аниқ қачон якунланишини айтолмаяптилар.
Кузатув камерасини ўрнатишга кетган харажатлар (материаллар қиймати, эл/энергия ва бошқа харажатлар) қийматини 0820 счётида йиғиб, кузатув камераси деб 0100 счётга қабул қилсам бўладими?
2. Солиқ кодекси 411-моддаси иккинчи қисмининг 2 бандига асосан солиқ солиш объекти бўлиб қолмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг