Сотилган маҳсулот таннархининг камайишини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Саволнинг ID си: 28811
Корхона хом ашёни импорт қилиб, ундан маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Темир йўл хизматини «Ўзбекистон темир йўллари» корхонаси амалга оширади, ташиш хизмати бўйича ҳар ойда ЭҲФ жўнатади. Корхона ташиш харажатларини олиб келинган хомашё таннархига киритади, натижада бу харажат маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига кириб кетади. «Ўзбекистон темир йўллари» корхонаси 2024 йилнинг март ойида ташиш хизматларига чегирма эълон қилди ва чегирманинг амал қилиш муддатини 2024 йил 1 январдан деб белгилаб, кўрсатилган хизматлар қийматини қайта ҳисоб-китоб қилиб, 2024 йилнинг февраль ойи санаси билан қўшимча манфий ЭҲФ тақдим этди. Яъни, бунда февраль учун харажат камайди, лекин корхона у вақтда олиб келган хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариб сотиб бўлган.
Бунда қандай бухгалтерия ўтказмаси берилади?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг