Грант маблағлари ҳисобидан лойиҳада иштирок этаётган ходимларга ойлик берилганда ЖШДС ва ижтимоий солиқ

Саволнинг ID си: 28953
Транспорт вазирлиги томонидан грант лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа 6 йилга (2022-2027 йиллар) мўлжалланган бўлиб, халқаро ташкилот - Глобал экологик жамғарманинг ташқи беғараз грант маблағлари эвазига молиялаштирилади. Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган, 6 та штат бирлигидан иборат Лойиҳани бошқариш гуруҳи (Гуруҳ) ташкил этилган. Гуруҳ ходимлари лойиҳани амалга ошириш муддатига мутаносиб даврга меҳнат шартномаси асосида ишга қабул қилинган. Барча ходимларнинг ойлик маоши миқдори грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Грант маблағлари Транспорт вазирлигининг Ғазначиликдаги ҳисоб рақамига БМТТД томонидан ўтказиб берилади. Солиқ кодексининг 378-моддасига мувофиқ, халқаро ҳамда чет эл ташкилотлари ва фондларидан, солиқ тўловчи грант берувчидан бевосита олган грантнинг суммаси даромад турига солиқ солинмайди.
Лойиҳани бошқариш гуруҳи ходимларига иш ҳаққини ҳисоблашда ижтимоий солиқ ҳамда даромад солиғи тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock