Курс фарқига бир томонлама электрон ҳисобварақ-фактура

Саволнинг ID си: 29852
"А" МЧЖ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади ва ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Корхона томонидан ишлаб чиқариш хом ашёлари импорт шартномалар орқали харид қилинади ва барча бирламчи ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилади. Валюта операциялари бўйича 2023 йил давомида курс фарқидан даромад ва курс фарқидан зарар суммалари ҳисобланган. Ҳусусан, корхона 2023 йил давомида 780 млн сўм курс фарқидан даромад олган бўлса, 420 млн сўм курс фарқидан зарар ҳисобланган. Корхона йиллик ҳисоботларида курс фарқидан зарар ва даромад суммалари тўлиқ кўрсатилган ва фарқ хисобидан фойда солиғи ҳисобланиб, тўлаб берилган. 2023 йил бўйича курс фарқларидан даромад ва зарарлар фарқи (780-420=360 млн) сўм ни ташкил қилади.
1. “А” ишлаб чиқариш корхонаси 2023 йил учун курс фарқларидан даромад ва зарарлар фарқи (780-420=360 млн) 360 млн сўм учун бир томонлама ҳисоб-фактура расмийлаштириши керакми? 2. Ҳисоб фактура расмийлаштирмаслик натижасида солиқ оқибати юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock