Олдинги давр учун ҚҚСни тузатиш

Саволнинг ID си: 29902
Вазирлик ҳузуридаги Давлат унитар корхонаси (ДУК) 2022 йилда Давлат муассасаси (ДМ) сифатида қайта ташкил этилди. Асосий фаолиятга қўшимча равишда фаолият турига мос пуллик хизмат ҳам кўрсатамиз. ДУК ижтимоий солиқни 12% ставкада тўлаган, қайта ташкил этилган ДМ эса 25% ставкада тўлаган. ДМ 2023-24 йилларда бюджет ташкилотларига берилган имтиёзлардан фойдаланиш учун солиқ шахсий кабинети орқали ДСҚга сўров юборган ва ижобий жавоб (тасдиқ)дан кейин қуйидаги имтиёзлардан фойдаланган: ҚҚСдан озод ва 0% ставкада фойда солиғи (СК 438-м. 38-қ., 03.09.1999 йилдаги 414-сон ВМҚ 4-б.). Ушбу даврда ЭҲФлар ҚҚСсиз расмийлаштирилган. 2024 йилдаги аудиторлик текширувида ДМ бюджет ташкилоти эмаслиги, ижтимоий солиқни 12% ставкада тўлаши кераклиги ва юқорида эслаб ўтилган имтиёзлар ДМга татбиқ этилмаслиги маълум бўлди. 2024 йилнинг июль ойида 2022-2024 йиллар учун ижтимоий солиқ ҳисоботлари қайта топширилиб, август ойида ортиқча тўланган ижтимоий солиқ суммалари қайтариб олинди. 2024 йил июль ойидан эътиборан қўшимча пуллик хизматлар учун ЭҲФлар 12% ҚҚС билан расмийлаштирилмоқда. 2024 йилнинг июлигача ҚҚСсиз яратилган ЭҲФлар сони мингдан ошган, уларга тузатувчи ЭҲФлар расмийлаштиришнинг иложи йўқ. Маълумки, ҚҚС ҳисоботи расмийлаштирилган ЭҲФлар асосида автоматик тарзда шаклланади.
ДМ 2023-2024 йиллар учун ҚҚСсиз расмийлаштирилган ЭҲФлар борасида қандай йўл тутуши керак? ҚҚС қайта ҳисоботини бошқа қай тартибда амалга ошириш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock