Ходим соғлиғига шикаст етказилганлиги сабабли амалга оширилган тўловларнинг солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 30223
2024 йилнинг март ойида ишлаб чиқариш цехида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида корхона ходимининг соғлиғига шикаст етди. Корхона томонидан ҳодимнинг барча даволаниш харажатлари суммаси ўз вақтида қоплаб берилди. Ўз навбатида иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта компанияси томонидан бир марталик ҳамда қўшимча тўловлар ходимга тўлаб берилди. Ҳозирги кунда тегишли тиббий ташкилотлар ҳулосаларига кўра ходим меҳнатга лаёқатсиз деб топилди. Корхона томонидан ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бирйўла 79 млн сўм миқдорида тўлов амалга ошириб берилди. Мазкур тўлов ходимга етказилган моддий ва маънавий зарар ўрнини қоплаш учун тўланган.
1. Корхона томонидан бирйўла тўлаб берилган 79 млн сўм миқдоридаги моддий ёрдамдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисобланадими?
2. Корхона томонидан ходимнинг даволаниш харажатларини қоплаб берилганлиги қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқаради?
Экспертларнинг жавоблари: