Метан газ тўлдириш фаолияти

Саволнинг ID си: 30332
МЧЖ қурилиш ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтган (ХХТУТ – 61110). Шунингдек жамиятга қарашли автомобилларга сиқилган газ (метан) қуйиш шахобчаси ҳам бор. Жамиятнинг 2015 йил бўйича жами тушумидаги фаолият турлари бўйича улушлар қуйидагича: маҳаллий қурилиш ишлари – 10%, чет эл валютасидаги қурилиш ишлари – 78,5 %, сиқилган газ (метан) сотуви – 61%, бошқалар – 5,5%. Жамиятда 2015 йил солиқ текшируви ўтказилаётганда саволлар пайдо бўлмоқда. Солиқ идоралари ходимлари сиқилган газ (метан) сотиш фаолияти савдо фаолияти ҳисобланади, дейишмокда. Корхонамиз эса буни ишлаб чиқариш, демоқда. Аслида табиий газ компрессорга келади, компрессорда қайта ишланиб кейин автомобилларга қуйилади. Йиллик ягона солиқ ҳисоб китобини жамият қуийдагича ҳисоб китоб қилган: чет эл валютасига бажарилган ишлар жами йиллик даромаднинг асосий қисмини ташкил қилади, шу сабабли ягона солиқ ставкасини хамма фаолиятлар учун (жумладан метан газ сотиш учун) ҳам 2,5% (5% лик солик ставкасини 50% фоиз камайтирилган холда) ставкадан солиқ ҳисоб китоб қилинган, лекин солиқ идоралари ходимлари ҳар бир фаолият алоҳида ҳисоб қилмоқдалар.
Сиқилган газ(метан) сотиш фаолияти савдо фаолиятими ёки ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock