ҚҚС қоплаш учун ариза берилганда текширув ўтказилган давр учун қайта текширув ўтказиш

Саволнинг ID си: 31366
Корхона 2024 йил ҚҚС суммасини қайтариб олиш бўйича ариза билан солиқ органларига мурожаат қилган ва шу йилнинг октябрь ойида ҚҚС суммаси қайтариб олинган. 2025 йил февраль ойида ҚҚС суммасини қайтариб олиш учун яна ариза берилди. Энди февралда берилган ариза бўйича камерал текширувда солиқчилар ўтган йили сентябрь ойида сотилган автомашинанинг нархи бозор баҳосидан 90% паст деб тузатиш киритишмоқчи. Ҳақиқатда ҳам автомашина бозор баҳосидан паст сотилган, лекин 13.09.2022 йилдаги ПҚ-374нинг 3-бандига асосан назорат қилувчи органлар тадбиркорлик субъектининг илгари текширилган фаолият давридаги предмети ва объекти бўйича қайта текширув ўтказишга ва тадбиркорлик субъекти томонидан аввал тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас дейилган. Солиқчиларга юқорида келтирилган ПҚни айтилса, улар солиқ текширувини даъво муддати давомида ўтказишга ҳақлимиз, чунки бу Солиқ кодекси 138 модда 9-қисмига асосан Камерал солиқ текшируви ушбу Кодекснинг 88-моддасида белгиланган даъво муддати ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин дейилган дейишди. Ҳамда Кодекс Қонун ва норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида қонунга асосан Президент Қароридан устун бўлади дейишмоқда.
Мазкур ҳолатда солиқчилар илгари текширув ўтказилган предмет ва объект бўйича текширув ўтказиб, солиқ суммасига тузатиш киритишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock