Таъсисчига ортиқча берилган суммадан ЖШДС ҳисобланди
Саволнинг ID си: 32222
МЧЖнинг устав фонди тўлиқ шаклланган ва 21.09.2021 йилда 1 073,23 млн сўм миқдорида қайта рўйхатдан ўтказилган. Таъсисчи қарорига кўра устав фонди 31.12.2024 йилгача 17 000 млн сўмга ошириб, 18 073,23 млн сўм қилиниши керак эди. 01.01.2022 йилдан 24.04.2024 йилгача таъсисчи устав фондига 9 271,23 млн сўм киритган, ушбу давр мобайнида унга 9 224,61 млн сўм қайтарилган.
24.04.2024 йил ҳолатига корхонанинг таъсисчи олдида 46,624 млн сўм миқдорида кредиторлик қарзи мавжуд эди. Корхонани солиқ текшируви жараёнида аниқланишича, 2023 йилда таъсисчи 6 623,48 млн сўм киритган ва унга 7 805,48 млн сўм қайтарилган, яъни у 1 182 млн сўмга кўп олган. Шу муносабат билан солиқ органи Солиқ кодексининг 376-моддасига мувофиқ мажбуриятлар инвентаризациясини ўтказмасдан 141 839,5 минг сўм миқдорида ЖШДС ни қўшимча ҳисоблаган.
Солиқ органи 2023 йилда таъсисчига устав фондига киритганидан 1 182,0 млн сўм кўп маблағ қайтарилганлиги боис ЖШДС ни ҳисоблаши асосланганми?
Экспертларнинг жавоблари: