Аванс валюта ҳисобварақлари қайта баҳоланмаслиги натижасида бухгалтерия ва солиқ маълумотлари ўртасида юзага келадиган фарқ
Саволнинг ID си: 32719
01.01.2025 йилдан кучга кирган янги БҲМС № 22 га биноан валютадаги аванс хисобварақлари қайта баҳоланмайди. Чет эл валютасига сотилган товарларлар бўйича даромад эса аванс келиб тушган санадаги МБ курси билан ҳисобга олинади. Масалан: 10 000 долларга экспортга шартнома тузилди. Мижоз 5 000 доллар аванс тўлади, тўлов санасида валюта курси 13 000 сўм эди. 15 кундан кейин товар ортиб жўнатилди ва БЮД расмийлаштирилди. БЮД расмийлаштириш санасида валюта курси 13 200 сўм эди. Янги стандартга асосан корхона учун даромад 131 млн (5 000*13 000+5 000*13 200), лекин солиқ ҳисоботи божхона маълумотлари асосида автомат шакллангалиги сабабли, ҳисоботда жами даромад 132 млн сўмга тенг бўлади. (1 000*13 200). Натижа бухгалтерия ва солиқ маълумотлари ўртасида 1 млн сўм фарқ шаклланади.
Янги БҲМС №22 қўлланилганида, аванс валюта ҳисобварақлари қайта баҳоланмаслиги натижасида бухгалтерия ва солиқ маълумотлари ўртасида юзага келадиган фарқ қандай тузатилади?
Экспертларнинг жавоблари: