Саволнинг ID си: 33024
Қўшним - аёл киши 1970 йилда туғилган, жорий йилда 55 ёшга киради ва у пенсияга чиқишини билдирди. У киши 1985 йилдан иш фаолиятини бошлаган ва 1999 йилгача давом эттирган. Мен қизиқиб санаб кўрсам, шу давр оралиғида жами 134 ой ишлаган. Албатта орада оилавий шароитлар сабабли узилишлар бўлган, яъни иш стажи узлуксиз бўлмаган. Аёлнинг 3 нафар фарзанди бор. Ижтимоий таъминот ходимлари меҳнат дафтарчасида туғруқ таътиллари кўрсатилмаган бўлса-да, аёлдан 3 нафар болага ҳар бир бола учун 1 йилдан 3 йилни стаждан айириб ҳисоблашни билдиришган. Аёл эътироз билдириб, боласини ишлаган жойи - далада катта қилганини билдирмоқда.
Шу ҳолатда аёлга минимал пенсия тақдим этиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock