Саволнинг ID си: 3334
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрь кунги 272-сонли Қарори билан тасдиқланган «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида НИЗОМ»нинг 13-банди талабларига асосан Ер участкалари биринчи навбатда ер давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга, Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига, байналмилал жангчиларга, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига, меҳнат фахрийларига, ўзлари эгаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади деб белгиланган.
1. Менинг отамга 2003 йил Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони берилди. Ушбу фахрий унвон билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрь кунги 272-сонли Қарори билан тасдиқланган «Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисида НИЗОМ»нинг 13-бандига асосан меҳнат фахрийси ҳисобида менинг отамга ер участкаси ажратилиши мумкинми? 2. Менинг отамга берилган Қорақалпоғистон Республикаси санъат арбоби фахрий унвони ёҳуд шу каби давлатимиз томонидан бериладиган бошқа фахрий унвонга эга фуқаролар меҳнат фахрийси унвонига тенглаштирилган ҳолда ер участкасини биринчи навбатда олиши мумкинми? (Илтимос ушбу саволга жавобни «НОРМА МАСЛАҲАТЧИ» иқтсодий ҳуқуқий газетасида чоп этишингизни сўрайман) Ф.Романов Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, 21 кичик туман, 5 Б уй, 12 хонадон
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock