Лизингга беришда ҚҚС
Саволнинг ID си: 33641
Компания кейинчалик тадбиркорлик субъектига лизинга бериш учун тижорат банкидан бино-иншоот сотиб олди. Ушбу бино-иншоотни тижорат банки тадбиркорлик субъекти томонидан мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли (гаровга қўйилган бино-иншоот бўлган) балансига кирим қилган. Тижорат банки Компанияга бино-иншоотни реализация қилаётган пайтда ҚҚСни СКнинг 248-моддасига асосан бино-иншоотни реализация қилиш нарҳи ва балансга олиш чоғидаги қиймати ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб ҳисобламоқда.
1. Тижорат банки томонидан ҚҚС СКнинг юқоридаги моддасига асосан аниқлаши тўғрими?
2. Агар тижорат банки томонидан ҚҚС тўғри аниқланган бўлса, Компания томонидан ушбу бино-иншоотни лизинг олувчига лизинга берганда ҚҚС қандай аниқланади, яъни 248-модда талаблари Компанияга ҳам тадбиқ этиладими?
Экспертларнинг жавоблари: