Хорижий валютадаги қарзни қайта баҳолаш саналари
Саволнинг ID си: 33694
Корхона 2025 йилда валютада қарз олган. Ушбу қарз 2029 йилда валютада қайтарилиши керак. 22-сон БҲМС 8-б. ва СК 297, 320-моддадларига асосан валютадаги ушбу қарздорлик ҳар ойнинг охирги санасига МБ курси бўйича қайта баҳоланади ва манфий ва мусбат фарқлар тегишлилигича харажат ва даромад дея тан олинади. Шу билан бирга, 22-сон БҲМС 7-б.да чет эл валютасидаги айрим операцияларни сўмда қайта ҳисоблаш саналари алоҳида илова билан белгиланган ва иловага кўра, чет эл валютасидаги қарзнинг тўланишида валюта операциясини сўмда қайта ҳисоблаш санаси бу қарзни тўлаш санасидир.
Биз валютадаги қарзимизни 2029 йил 1 декабрда қайтаришимиз керак, шунда бизда курс фарқи қачон пайдо бўлади, қарз тўланадиган 2029 йил 1 декабрдами?
Экспертларнинг жавоблари: